Анқара: Исроил иккиюзламачилиги давом этмоқда

Маъбад тоғидаги сўнгги воқеалар фонида Туркия Исроилни қаттиқ танқид қилди ва Ал-Ақсо масжидидаги таъқибларга чек қўйиш кераклигини таъкидлади.

Жума куни, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Твиттердаги саҳифасида “Иккиюзламачи ва самимий бўлмаган Исроил позицияси давом этаётганини айтиб: “Эътиқод ва ибодат қилиш эркинлигини чеклайдиган бу таъқиблар тугатилиши керак”, дейди.

Ушбу баёнот Исроил кучларининг Ал-Ақса масжидига бостириб кириши ва намозхонларга қарши граната ва резина ўқлардан фойдаланиши, улар орасида камида 15 киши жароҳат олишидан айтилди, деб хабар қилмоқда ОАВ.

Ал-Ақсо масжидига ҳужум “Ҳамас” ва Исроил ўртасида сулҳ кучга киргандан бир неча соат ўтгач содир бўлди.