АҚШ 1991 йилдан бери биринчи марта Эрондан нефт импорт қилмоқда

АҚШ Энергетика вазирлиги ўтган март ойида 1991 йилдан бери АҚШга биринчи марта Эрондан нефт етказиб берилганини ошкор қилди, бу кунига 33000 баррелни ташкил этди.

Сўнгги марта Эроннинг АҚШга нефт етказиб бериши 1991 йилнинг ноябрида бўлиб, ўша пайт етказиб бериш ҳажми кунига 64 минг баррелга етган.

2020 йил октябрь ойида Қўшма Штатлар Эрондан кунига 36000 баррел нефт маҳсулотларини импорт қилди.

Эътиборли томони шундаки, АҚШ Эроннинг нефт соҳасига қарши санкцияларни 2018 йилда, собиқ президент Доналд Трамп маъмурияти 2015 йилда эришилган ядровий келишувдан чиққандан жорий қилган эди.

Вашингтон ўша пайтда Теҳрон билан ҳамкорлик қилувчи хусусий компаниялар ва давлат идораларига қарши санкциялар орқали Эрон нефти экспортини нолга туширишга интилаётганини эълон қилди.