АҚШ Конгресси аъзоси: Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига қарши зарбалари “террористик” ҳаракатдир

АҚШ Конгресси аъзоси Илҳан Умар Ғазо секторида тинч аҳоли ўлимига олиб келган Исроил ҳаво ҳужумлари терроризм акти деб ҳисоблади.

Унинг сўзларига кўра, “Исроилдан фарқли ўлароқ, фаластинлик тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ракеталарга қарши мудофаа тизимлари мавжуд эмас”.

У сўзида давом этиб: “Ҳайит ҳафтасида бу ҳужумлар қораланмаслиги ақлга сиғмайди”, деди.

Сешанба куни эрталаб Исроилнинг Ғазо секторидаги бомбардимонида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига, шу жумладан 9 бола, жароҳатлар сони 103 кишига етди ва Исроил армияси Ғазога 130 та ҳужум амалга оширилганлигини эълон қилди.