АҚШ ўз фуқароларини коронавирусга чалиниш кўплиги сабабли Японияга саёҳат қилишдан огоҳлантирди

АҚШ Давлат департаменти коронавирус билан касалланиш авж олгани сабабли Японияга саёҳат қилишдан огоҳлантирди.

Давлат департаменти АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг тавсиялари асосида энг юқори даражадаги огоҳлантиришни (саёҳат қилмасликни талаб қиладиган тўртинчи даража) берган.

Шри-Ланка учун худди шу огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.

“Япониядаги мавжуд вазият туфайли, ҳатто тўлиқ эмланган саёҳатчилар ҳам Ковид 19 штаммини юқтириш хавфи остида бўлиши мумкин”, дейилади огоҳлантиришда.

Қўшма Штатлар дунёнинг 80 фоиз давлатларига сафар қилишдан 4-даражали огоҳлантириш берган.