АҚШ вакили Ғазода тинчлик ўрнатиш мақсадида Тел-Авивга келди

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси жума куни кечқурун АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Ҳодий Амр Исроил ва Фаластин ўртасида “барқарор тинчлик ўрнатиш” масаласини муҳокама қилиш учун Тел-Авивга етиб келганини маълум қилди.

Твиттер-да жойлаштирилган баёнотда элчихона расман АҚШ давлат котибининг Исроил-Фаластин ишлари бўйича ёрдамчиси бўлган Ҳодий Амр Тел-Авивга келганини, у Исроилнинг мудофаа ҳуқуқини тан олган ҳолда барқарор тинчликка эришиш учун ҳаракат қилишини тасдиқлади.

АҚШ элчихонаси баёнотида: “Исроилликлар ва фаластинликлар тенг даражада эркинлик, хавфсизлик, қадр-қиммат ва фаровонликка лойиқдирлар”, дейилади.