АҚШда коронавирусни даволаш учун янги препарат тасдиқланди

Америка қўшма Штатлари озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Британия фармацевтика компанияси GSK (GlaxoSmithKline) ва унинг Америкадаги ҳамкори Vir Biotechnology томонидан ишлаб чиқарилган Сотровимаб (VIR-7831) препаратидан КОВИД-19 ни даволаш учун фавқулодда фойдаланишни тасдиқлади.

Бу дори коронавируснинг енгил ва ўрта шаклларини бошидан кечираётган, оғирлиги 40 кгда ортиқ бўлган 12 ва ундан катта ёшдаги беморларни даволаш учун тасдиқланган.

Март ойида ушбу препаратни ишлаб чиқувчилар касалликка чалинган беморлар даволаниш жараёнини яхши ўтаганлигини хабар қилишган. Клиник синовлар давом этмоқда ва дорини қабул қилган беморларнинг ҳолати 24 ҳафта давомида кузатилиши белгиланган.