АҚШнинг 17 штатида фавқулодда ҳолат жорий этилди

АҚШда ёқилғи қувурларини блшқарадиган “Colonial pipeline” компанияси киберҳужумга учраганидан кейин Оқ Уй АҚШнинг 17 штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фавқулодда ҳолатга Виржиния, Мериленд, Делавер, Арканзас, Флорида, Жоржия, Кентукки, Луизиана, Миссисипи, Ню-Жерси, Ню-Йорк, Шимолий Каролина, Пенсилвания, Жанубий Каролина, Теннесси, Техас ва Алабама штатлари кирди. Ушбу штатларга ёқилғи қуруқлик орқали етказилади.

Оқ Уй “Colonial pipeline” компанияси билан киберҳужумдан қутулишда ёрдам бериш учун яқиндан ҳамкорлик қилаётганини тасдиқлади.

Савдо котиби Жина Раймондонинг таъкидлашича, носозликни тўғрилаш АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг энг муҳим устувор вазифасидир ва Вашингтон “Colonial pipeline”нинг тезроқ қайта ишга туширилишига ёрдам бериш орқали ёқилғи етказиб беришда жиддий узилишларга йўл қўймаслик учун ҳаракат қилмоқда.

АҚШ ҳукумати текшируви ҳали бошланғич босқичида бўлса ҳам, АҚШнинг собиқ амалдори ва учта манба хакерлар DarkSide номли профессионал кибержиноятчи гуруҳ гумон қилинаётганини айтишди.

Воқеадан хабардор бўлган кишининг сўзларига кўра, хакерлар 100 гигабайтдан ортиқ маълумотларни қўлга киритган.

АҚШ сенатори, Луизиана штатидан республикачи ва Энергия бўйича комиссия аъзоси, қонунчилар киберҳужумлардан ҳимоя қилиш учун танқидий, хусусий инфратузилма компаниялари билан кўпроқ ишлашга тайёрлигини айтди.

Ушбу қувур линияси автоулов бензини, авиация ёқилғиси ва дизел ёқилғиси каби нефт ишлаб чиқарувчиларнинг энг йирик етказувчиларидан бири ҳисобланади, чунки у АҚШнинг шарқий қирғоғи эҳтиёжининг 45 фоизини кунига 2,5 миллион баррел билан таъминлайди.