АҚШнинг Эронга нисбатан санкциялари

Эроннинг ядро бўйича бош музокарачисининг Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, Теҳрон Венада бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар асосида АҚШнинг нефт, банклар ва бошқа соҳаларга ҳамда кўплаб шахслар ва муассасаларга нисбатан санкцияларини бекор қилишини кутмоқда.

Айни пайтда Россия ва Ғарбий Европа кучлари музокараларда олти кунга танаффус қилгани ортидан Эрон ва АҚШни 2015 йилдаги ядровий келишувга тўлиқ қайтаришга қаратилган музокаралар олиб борилмоқда.

“Эронга нисбатан энергетика соҳасига, жумладан нефть ва газга оид санкциялар, ёки автомобилсозлик, молия, банк ва юк ташишга оид санкциялар эришилган келишувлар асосида бекор қилиниши керак”, – дея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Аракчининг Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига айтган сўзлари келтирилган.

Аракчи қайси механизм асосида санкциялар олиб ташланиши ёки Теҳрон Вашингтон талабларини қандай бажариши кераклиги ҳақида сўз юритмади.

“Икки томоннинг позициялари бир-бирига яқинлашгунча ва бизнинг талабларимиз ҳам бажарилмагунича музокара олиб борамиз”, – деди у. “Агар талаблар қондирилса, келишув бўлади, агар ундай бўлмаса, табиий равишда ҳеч қандай келишув бўлмайди.”

Президент Жо Байден 2018 йилда президент Доналд Трамп даврида Вашингтон чиқиб кетиб, Теҳронга қарши санкцияларни қўллаган битимга қайтишни ўрганиб чиқмоқда.

Музокаралар Венада Эрон, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия иштирокида ҳашаматли меҳмонхонанинг пастки қаватида бўлиб ўтмоқда. Йўлнинг нарига томонидаги бошқа меҳмонхонада АҚШ вакиллари жойлашган. Эрон АҚШ расмийлари билан бевосита учрашувлар ўтказишдан бош тортди.

“Биз ҳали ҳам энг муҳим масалалар бўйича бир қарорга келмадик. Учрашувнинг муваффақиятли кечиши кафолатланмайди, аммо имконсиз эмас”, – дейишмоқда.

Дипломатлар душанба куни Лондонда бошланадиган “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирларининг уч кунлик йиғилишига боришлари ва унда бир нечта давлатларнинг расмийлари ҳам иштирок этаётгани сабабли музокараларда танаффус кутилган эди.

Айни пайтда Россия элчиси Михаил Улянов ўз твиттерида “шубҳасиз ютуққа” га эришилганлигини таъкидлади.

“Хурсанд бўлишга ҳали эрта, аммо ортиб бораётган оптимизм учун сабаблар бор. Иштирокчилар музокараларни тахминан уч ҳафта ичида муваффақиятли якунлашни мақсад қилишган. Бунинг иложиси борми? Кўрамиз”, – дея твиттерда ёзган.