АҚШнинг жануби-шарқида ёқилғи тугади

Кибер ҳужум туфайли АҚШ мамлакатдаги энг йирик ёқилғи қувурлари тармоғи бўлган “Colonial Pipeline” фаолияти тўхтатилгандан бир неча кун ўтгач, АҚШнинг жануби-шарқида ёқилғи таъминоти тўхтади. Чунки ҳайдовчилар автоуловларга ғамлаб олиш учун кўп миқдорда ёнилғи сотиб олиб қўйишган.

Мутахассислар ёқилғини ғамлаб олиш инқирозни янада кучайтиради, деб фуқароларни тинчлантиришга уринмоқдалар, Шимолий Каролина ва Жоржия губернаторлари фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Шимолий Каролина штатидаги Робинсвиллдаги Шелл ёқилғи қуйиш шохобчаси директори берган баёнотида: “Бизда ёқилғи тугади ва биз узоқ вақт ёнилғисиз қолишимиз мумкинлиги ҳақида электрон почта хабарини олдик”, деган.

“Душанба куни АҚШда ёқилғига талаб ўртача 20 фоизга, Жоржия, Флорида, Жанубий Каролина, Шимолий Каролина ва Виржинияда 40 фоизга ўсди”, – дейди GasBuddy компаниясининг нефтни таҳлил қилиш бўйича раҳбари Патрик де Хаан.