АҚШнинг Род-Айленд штатидаги отишмада 9 киши жароҳат олди

Америка ОАВлари АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида содир бўлган отишма пайтида камида 9 киши жароҳат олганини хабар қилди.

Маҳаллий WPRI телеканали отишма шаҳарнинг турар-жой маҳалласида содир бўлганлигини хабар қилди.

“Associated Press” хабарига кўра, ярадорлардан 3 нафарининг аҳволи оғир.

Полициянинг таъкидлашича, ҳодиса маҳаллий тўдалар ўртасидаги тўқнашув натижасида келиб чиққан ва отишма машинадан ушбу ҳудуддаги бино томон содир бўлган.

Полиция жароҳат олганларнинг ёши 19 ёшдан 25 ёшгача бўлганлигини айтди.