Араб давлатлар Лигаси Кенгаши фавқулодда йиғилади

Араб Лигаси Бош котибининг ёрдамчиси, Хусом Закийнинг таъкидлашича, Араб давлатлари Лигаси Кенгашининг фавқулодда сессияси 10 май, душанба куни доимий вакиллар даражасида ўтказилади.

Ушбу сессияда Фаластин давлатининг илтимосига биноан ва Қатар Давлати, Лига Кенгашининг амалдаги президенти, Исроилнинг ишғол қилинган Қуддус шаҳридаги ислом ва насронийларнинг муқаддас жойларига қарши жиноятлари ва ҳужумларини муҳокама қилинади. Хусусан, Исроилнинг муборак масжид Ал-Ақсода намозхонларга ҳужуми, Қуддус аҳолисининг, хусусан, Шайх Жарраҳ маҳалласидаги мусулмонларнинг уйларини эгаллаб олиши кун тартибида бўлади.