Археологлар Мисрда одам суяклари ва иероглиф ёзувлари бўлган 250 та қабр топдилар

Мисрдаги археологлар тасодифан тошдан ўйилган юзлаб қабрларни топдилар, уларнинг баъзиларининг ёши 4000 йилдан ошади.

Нилнинг ғарбий қирғоғидаги Сўҳож яқинидаги Ал-Ҳамидия қабристонида ўтказилган археологик тадқиқотлар давомида жами 250 та қабр топилди.

Олимларнинг таъкидлашича, улар милоддан аввалги 2200 дан 30-йилгача 2000 йил давомида ишлатилган.

Қабрлар турли хил услубларни ифодалайди ва тошдан турли даражаларда ўйиб ишланган. Улардан бирида ҳанузгача иероглиф ёзувлари сақланиб қолган эшик бор.