Ашхободда гриппга чалинганлар кўпаймоқда

Ашхободда ўтган 2020-йилнинг ёзидаги ҳолат такрорланмоқда. Ўшанда жазирамага қарамай, мамлакатда пневмонияга чалинганлар сони кескин кўпайган эди. Ҳозир эса иссиқ об-ҳаво шароитида гриппга ўхшаш номаълум касаллик тарқалмоқда. Инсонлар гриппнинг ҳам, пневмониянинг ҳам аслида коронавирус эканлигидан гумонсирашяпти.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус инфекцияси бирон марта ҳам топилмаган ва бу ҳақда мамлакат президенти кўп бора таъкидлаб ўтган эди.