Балиқ ови масаласида Франция ва Англия келишмай қолди

Бирлашган Қироллик, Франция билан балиқ овлаш ҳуқуқи тўғрисидаги низо шароитида, Жерси штатининг асосий порти атрофидаги сувдаги намойишни кузатиш учун қироллик денгиз флотининг иккита қоровул кемасини юборди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари HMS Severn ва HMS Tamar кемалари жойлаштирилди. Иккаласи ҳам ҳужум самолётларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тўп билан қуролланган.

Бу Брекситдан кейин франтсуз балиқ ови кемалари учун янги қоидалар туфайли Франциядан Жерсига электр энергиясини узиб қўйиш билан таҳдид қилинганидан кейин содир бўлди.