Байден: Си Цзипинга бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори эканлигимизни айтдим

АҚШ президенти Жо Байден якшанба куни Хитой раҳбари Си Цзинпинга Қўшма Штатлар дунёнинг барча бурчакларида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга интилаётганига айтганини маълум қилди.

“Мен яқинда Президент Си билан узоқ, икки соат суҳбатлашдим. Мен шуни аниқ айтдимки, биз бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори бўлмаслигимиз мумкин эмас”, деди Байден якшанба куни Делавер штатида қилган нутқи чоғида.

Байден февраль ойида Си Цзинпин билан АҚШ президентлигини қабул қилганидан кейин биринчи марта телефон орқали суҳбатлашган эди.

Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар доимий равишда кескинликни бошдан кечирмоқда, ўтган ойларда кўплаб масалалар, жумладан, Гонконг муаммоси, савдо можаролари, жанубдаги энергетик соҳалар масаласи, айниқса, Шинжон автоном вилоятидаги инсон ҳуқуқлари масаласида икки мамлакат ўртасида кескинлик юзага келган.