Байден собиқ президент Доналд Трампнинг бир қатор қарорларини бекор қилди

Оқ Уйнинг билдиришича, АҚШ президенти Жо Байден бир фармонда Доналд Трампнинг бир қанча қарорларини, шу жумладан, антиқа буюмларни муҳофаза қилиш ва ижтимоий тармоқлардаги цензура тўғрисидаги қарорларни бекор қилди.

Байден, шунингдек, мамлакатда ирқчиликка қарши намойишлар фонида Трамп мустамлакачилик даври қаҳрамонлари учун ёдгорликларни бузишни бошлагандан сўнг имзолаган Америка ёдгорликлари ва ҳайкалларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги фармонни, ҳайкаллар паркини барпо этиш тўғрисидаги фармонни ҳам бекор қилди. Шунингдек,  чет элда тақдим этиладиган Америка ёрдамининг савдо белгисини ўзгартириш тўғрисидаги фармон, турли хил қоидаларни бузганлик учун амалдорларни таъқиб қилишдан ҳимоя қилувчи фармон, Интернет цензурасининг олдини олиш тўғрисида фармонлар шулар жумласидан.

Ушбу бекор қилинган фармонларнинг барчаси Трамп томонидан 2020 йил майидан 2021 йил январигача имзоланган эди. Собиқ президент Байденнинг инаугурацияси олдидан бир қатор ташаббусларни имзолаган.