Байден: Умид қиламанки, июнь ойида Путин билан Европада учрашаман

АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Россия президенти Владимир Путин билан июнь ойида Европада тўғридан-тўғри учрашув ўтказишга умид қилишини эълон қилди.

Байден Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида у июнь ойида NATO ва “G7” гуруҳи давлатларининг иккита саммитида қатнашиш учун Европага сафари давомида Путин билан учрашув ўтказишни таклиф қиладими ёки йўқми, деган саволга жавобан: “Бу мен умид қилаётган ва кутган нарсаларим. Биз бунинг устида ишлаяпмиз”, деган.

Апрел ойида Қўшма Штатлар Россияга қарши кенг санкцияларни, жумладан 32 кишини ва ташкилотларни қамраб олган чораларни, 14 июндан бошлаб Россия давлат заёмларини сотиб олишга тақиқни қўллашни ва 10 рус дипломатини чиқариб юборишни ўз ичига олган эди, бунга қарши Москва ҳам жавоб қайтарди ва 10 нафар Америка дипломатини чиқариб юбориш ва бошқа чоралар қўллади.

Шу билан бир қаторда, Байден Путин билан 16 апрель куни бўлиб ўтган телефон суҳбати пайтида шу ёзда Европада икки томонлама учрашув ўтказиб, икки мамлакат ўртасидаги келишмовчиликларни муҳокама қилишни таклиф қилганини айтди.