Байден ва Путин 16 июнь куни Женевада учрашадилар

Жо Байден Владимир Путин билан келгуси ой Женевада юзма-юз учрашади, дея маълумот бермоқда Оқ Уй матбуот хизмати.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки икки мамлакат лидерлари кўплаб долзарб масалаларни муҳокама қилишларини, АҚШ Россия билан муносабатларида эртанги кунга ишонч ва барқарорликни тиклашга интилишини айтиб ўтди.

Президентлар 16 июнь куни, G7 нинг Буюк Британиядаги иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар ўртасидаги учрашувидан бир неча кун ўтгач кўришадилар. Россия дунё раҳбарлари ўртасида муҳокама мавзуси бўлиши аниқ.

Шунингдек, 14 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТО раҳбарларининг йиғилишида ҳам “Россиянинг тажовузкор ҳаракатлари” га боғлиқ глобал муаммолар тўғридан-тўғри муҳокама қилиниши кутилмоқда.