Байденнинг Нетаняҳу билан суҳбати

АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатлашди. Президент Исроилнинг ракета ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади. У Исроилнинг зўравонликларга қарши курашиш ва Қуддусни тинчлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қабул қилди. Шунингдек, Жо Байден Исроилни бегуноҳ тинч аҳолининг ҳимоясини таъминлаш учун барча керакли чораларни кўришга даъват этди. Икки раҳбар Исроилнинг Ҳамас ва Ғазодаги террористик гуруҳларга қарши ҳарбий операциялар муваффақиятини муҳокама қилдилар. Президент ўт очишни бас қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди ва шу мақсад йўлидаги Миср ва бошқа ҳамкорлар билан АҚШнинг ёндошувини муҳокама қилди. Икки раҳбар ўзлари ва ҳукуматлари доимий яқин алоқада бўлишига келишиб олдилар.