Бердимуҳамедов Татаристон президентига кучук совға қилди

17-май куни Татаристон президенти Рустам Минниханов Туркманистонга расмий ташриф билан келган эди, деб хабар беради  расмий ТДХ АА.

Туркманистон давлат раҳбари ҳамкасбига апрель ойида ЕАЭС саммитида қатнашиш учун Қозонга борган туркман делегациясини илиқ кутиб олгани учун  миннатдорчилик билдирди. Делегацияга Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов бошчилик қилган эди.

Музокаралардан кейин президент билан бирга келган Татаристон муфтийси Туркманистон президентининг марҳум отасига,  туркман муфтийси эса бир неча кун аввал Қозондаги отишмада ҳалок бўлганларнинг руҳига атаб тиловат қилдилар.

Ташриф сўнгида Бердимуҳамедов Татаристон президентига Оқдўст лақабли олабой зотли кучукни совға қилди.