Блинкен: АҚШ ва Хитой ҳарбий қарама-қаршиликдан манфаатдор эмас

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий қарама-қаршилик пайдо бўлишидан манфаатдор эмас, деб ҳисоблайди, аммо у Хитой ҳукуматини янада тажовузкор ташқи сиёсат юритишда айблади.

Блинкен якшанба куни кечқурун “CBS” телеканалига берган интервюсида “АҚШ ҳукумати Хитой томони билан ҳарбий қарама-қаршиликка киришишни хоҳлаяптими ёки йўқми?” деган саволга жавобан: “Менимча, бу масала иккала давлат манфаатларига тўлиқ зид келади”, деди.

Бироқ, Блинкен: “Сўнгги бир неча йил ичида биз Хитойда ички сиёсатда кўпроқ репрессив ва ташқарида кўпроқ тажовузкорона ҳаракатларнинг гувоҳи бўлдик. Бу ҳақиқат”, деб қўшимча қилган.