БМТ ва унинг гуманитар ҳамкорлари Афғонистондан чиқиб кетмайди

“КОВИД-19 билан боғлиқ инқироз афғонистонликларнинг ҳаёти ва фаровонлигига ва гуманитар операцияларни амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатди”, – дейди Афғонистондаги гуманитар масалалар бўйича координатор Рамиз Алакбаров.

Пандемия, озиқ-овқат етишмаслиги ва давом этаётган можаролар туфайли вазият ёмонлашуви бир йил ичида ёрдамга муҳтож афғонлар сонини 9,4 миллиондан 18,4 миллионга –  деярли икки баробар ортишига олиб келди.

Можаронинг кучайиши ва юзага келган чекловлар гуманитар ҳамжамиятни гуманитар операцияларни давом эттиришнинг қўшимча имкониятларини излашга мажбур қилди. Афғонистондаги қийинчиликларга қарамай, 165 та гуманитар ташкилот мамлакатда фаолият юритмоқда.

Эндиликда пандемия, урушлар ва озиқ-овқат етишмовчилиги билан бир қаторда, қурғоқчилик хавфи ҳам юзага келмоқда. БМТ ва гуманитар ташкилотлар ресурсларни сафарбар қилиб, энг зарур бўлган жойларда ёрдам юборишга тайёр.

Халқаро ҳамжамиятга инсонпарварлик операциялари учун маблағ ажратиш бўйича мурожаат қилинган. Бу йил БМТ 15,7 миллион афғонистонликка ёрдам бериш учун 1,5 миллиард доллар маблағ талаб қилган. Ҳозирга қадар шундан фақат 166,8 миллион доллар, яъни сўралгандан 13 фоиз маблағ йиғилган холос.