Бокс: Жо Сандерснинг кўзи операция қилинади

Билли Жо Сандерс Канелў Алваресга кўзидан жароҳат олгани сабабли жангни бой берди. Олинган жароҳат жиддийлиги туфайли, кўз соҳаси операция қилинади.

Британиялик Сандерс Далласда бўлиб ўтган жаҳон чемпионлиги бўйича баҳснинг саккизинчи раундида апперкот зарбасини ўтказиб юборганидан сўнг жангни давом эттира олмади.

Сандерснинг мураббийи шогирди кўра олмай қолгани туфайли жангни тўхтатди.

Мексикалик Алварес эндиликда супероғир вазнда тўртта титулнинг учтасини қўлга киритди.

“Мен унинг яноғини синдириб қўйдим шекилли”, – деди Алварес жангдан сўнг.

Сандерснинг промоутери Эдди Хёрн боксчи жиддий жароҳат олганини тасдиқлади ва твиттерда шундай деб ёзди: “Далласдаги касалхонадамиз. Сандерс шу ерда тунаб қолди. Кўз қорачиғи атрофида кўп сонли синишлардан азоб чекмоқда ва бугун операция қилинади”.