Бритиш Петролиум Шотландияда шамол электр станцияларини қурмоқчи

The Times нашрининг душанба куни эрта тонгда хабар беришича БП (Бритиш Петролиум) Шотландияда шамол электр станцияларини қуриш ҳуқуқини қўлга киртишга тайёрланмоқда.

БП (Бритиш Петролиум) бош ижрочи директори Бернард Луни The Times газетасига фирма яқинда бўлиб ўтадиган Кровн Эстейт Скотленд аукционида Шотландиянинг денгиз тубини қирғоқбўйи шамол лойиҳалари учун ижарага олиш бўйича таклифларни кўриб чиқаётганини айтди.

8600 квадрат км (3320 квадрат миль) денгиз тубини қамраб олган 17 та майдонни илгари сурувчи СкотВинд лойиҳаси бўйича таклифлар қабул қилишнинг охирги муддати 16 июль деб белгиланди, деб ёзади The Times.

БП (Бритиш Петролиум) компанияси Германиянинг минтақавий коммунал хизмати Энергие Баден Вуэрттемберг (ЭнБВ) билан Шотландия бераётган таклифлар бўйича биргаликда иш олиб бормоқда.

Февраль ойида БП (Бритиш Петролиум) Энергие Баден Вуэрттемберг (ЭнБВ) билан биргаликда жами 3 гигаватт қувватга эга бўлган иккита жойни ютиб олди. Жараённи Бернштейн таҳлилчилари “жуда баҳсли пойга” деб аташди.

БП (Бритиш Петролиум) 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни 3,3 ГВт дан 50 ГВт гача оширишни, шу билан бирга, газ чиқиндиларини камайтириш учун нефть ишлаб чиқаришни қисқартиришни мақсад қилган.