Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган янги йиғилиш ўтказади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги дипломатик манбаларнинг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 18 май, сешанба куни Фаластин-Исроил келишуви бўйича янги йиғилиш ўтказади.

Россиянинг “ТАСС” агентлигига манбанинг айтишича, Хитой, Тунис ва Норвегия ушбу масалани ёпиқ эшиклар остида ўтказилган маслаҳат мажлисида муҳокама қилишга қайтишни таклиф қилишган.

Йиғилиш Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида авж олиб бораётган вазиятга оид қўшма баёнотни қабул қилишни ўз ичига олади.

Маслаҳатлашув сессияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг позицияси туфайли тўртинчи маротаба резолюция қабул қилолмаганидан сўнг ўтказилади.