Бугун Ой айрим минтақаларда тўлиқ тутилди

Россия Астрономия маркази “Планетариум” матбуот хизмати Ернинг айрим минтақалари аҳолиси бугун Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлганини маълум қилди.

Марказ томонидан берилган баёнотда айтилишича, “Тўлиқ Ой тутилиши Ойнинг Ер атрофида энг яқин нуқтасида ўтишига тўғри келди ва бу ҳодиса тахминан 12 йилда бир марта содир бўлади. Тутилиш Москва вақти билан соат 12:45 ва соат 15:53 орасида содир бўлди.

Баёнотда Россия аҳолисининг аксарияти, шу жумладан Москва ва унинг атрофидаги шаҳар аҳолиси бу ҳодисани кўра олмайди, аксинча мамлакатнинг Узоқ Шарқ аҳолиси, Хабаровск ва Приморск вилоятлари, Камчатка ярим ороли аҳолиси, Чукотка ва унга қўшни вилоятлар тутилишнинг қисқа босқичини кўришлари, Шимолий Америка, Тинч океани минтақалари аҳолиси, Индонезия ва Австралияда ва Осиёнинг шарқий қирғоғида яшовчиларга тўлиқ ва қисман тутилиш кўрингани айтилган.