Денвер осмонида икки самолёт тўқнашиб кетди

Американинг Денвер шаҳри яқинида иккита кичик самолёт тўқнашиб, улардан бирига жиддий зарар етди, аммо иккала самолёт хавфсиз тарзда қўнди.

Расмийларнинг айтишича, ҳеч ким жабрланмаган.

Икки самолёт чоршанба куни Денвер атрофидаги кичик минтақавий аэропортга қўнишга тайёргарлик кўраётганда, тўқнашув содир бўлди, дея хабар беради Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Жанубий метрополитеннинг ёнғин ва қутқариш хизмати.

Дум қисмига жиддий зарар етганига қарамай Сентинел аеропортига қўнган икки моторли самолётда учувчи Фаирчилд Метролинернинг ёлғиз ўзи бўлган. Самолёт юк самолётларини бошқарадиган Колорадода жойлашган “Key Lime Air” компаниясига тегишли бўлган.

Бошқа самолётда учувчи ва бир йўловчи бўлган. Битта двигателли Cirrus SR22 самолёти Cherry Creek State паркидаги уйлар яқинидаги далага қўнган.