Диққат! Коронавирус мигренни тақлид қила олади!

Туркиялик шифокор, профессор Пинар Ялинай Дикмен коронавирус белгиларидан бирининг бош оғриғи ҳам бўлиши мумкинлигини айтади.

 “Бош оғриғи Covid-19нинг энг кўп учрайдиган белгиларидан биридир. Бу касаллик давомида қўшимча сифатида кўнгил айниши, қусиш каби ҳолатлар ҳам учраши мумкин. Ўзингизда аввал ҳам учраган, ҳис қилган бош оғриғидан сал бўлса ҳам фарқ қиладиган оғриқ пайдо бўлса, оғри бостирувчи дориларга муккасидан кетманг, зудлик билан докторингиздан маслаҳат сўранг. Бундай бош оғриғи билан бирга айни вақтда иситма, йўтал, чарчоқ, мушакларда оғриқ, нафас қисиши каби ҳолатларни ҳам ҳис қилишингиз мумкин” дейди профессор Пинар Дикмен.