Дунёдаги энг тезкор одам ўз фаолияти ҳақида китоб нашр этади

Афсонавий ямайкалик югурувчи, 11 карра жаҳон чемпиони ва 8 Олимпиада олтин медали совриндори Усейн Болт ўзининг таржимаи ҳоли ҳақидаги китоб яқинда нашр этилишини маълум қилди.

34 ёшли югурувчи ўзининг “Инстаграм”даги аккаунти орқали ўзининг таржимаи ҳоли ҳақидаги китоб, спорт, мусиқа, фильмлар ва санъат ҳақидаги китобларни нашр этишга ихтисослашган “Opus  World” нашриёти томонидан нашр этилишини эълон қилди.

Мазкур нашриёт илгари аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ва америкалик қўшиқчи Майкл Жексон каби спорт ва санъат афсоналарга бағишланган таржимаи ҳолларини нашр этган.

Усейн Болт 100 ва 200 метрга югуриш мусобақаларида олтин медални қўлга киритган биринчи югурувчидир ва у дунёдаги энг тезкор одам сифатида танилган.

У енгил атлетика бўйича 2009 йилги жаҳон чемпионатидаги улкан ютуқлари туфайли ОАВ томонидан “Чақмоқ болт” деб номланган, кейин 2011 йилда у ўзининг 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади – 9,69 сония олдингиси ва янги рекорди – 9,58 сония.

Шунингдек, у Олимпия тарихидаги 8 та олтин медални қўлга киритган биринчи шахс, шунингдек, 100х4 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордчисидир.

Югурувчи сифатида истеъфога чиққандан сўнг, Болт профессионал футболчи бўлишга уриниб кўрди ва Австралиянинг “Central Coast Mariners” жамоасида иккита гол урди, аммо у бирон бир жамоа билан шартнома имзоламади.