Электромобилларни ишлаб чиқариш 2027 йилгача арзонлашади

2027 йилгача электромобиллар ва фургонлар ишлаб чиқариш одатий ёқилғида ҳаракатланадиган транспорт воситаларига қараганда арзонроқ бўлади.

BloombergNEF башоратларига кўра, 2026 йилга келиб электро седан ва SUV туридаги транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилиши бензин ва дизелли моделларга нисбатан арзонга тушади.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирда ўрта ўлчамдаги электромобилнинг солиққа тортилгунга қадар бўлган ўртача чакана нархи 33300 еврони (40500 доллар), бензинли автомобиль нархи эса 18600 еврони (22620 доллар) ташкил қилмоқда. 2026 йилда иккаласининг ҳам нархи тахминан 19000 еврони (23107 доллар) ташкил қилиши кутилмоқда.

2030 йилга келиб, ҳудди шундай электромобил 16300 евро (19823 доллар), бензинли автомобиль эса 19900 евро (24200 доллар) бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бироқ, башоратчилар янги турдаги аккумуляторларнинг нархи яқин йилларда пасайишда давом этишини аймоқдалар.

Брюсселда жойлашган ва “Европада тоза транспорт” ташаббуси билан шуғулланувчи “Транспорт ва Атроф-муҳит” нотижорат ташкилоти томонидан олиб борилган янги тадқиқотда 2020-2030 йилларда аккумуляторларнинг нархи 58 фоизга пасайиши башорат қилинмоқда.

2020 йилда электротранспорт воситаларининг савдоси, айниқса, Европа Иттифоқи ва Хитойда жадал ривожланди, аммо атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича компаниялар ҳукуматларни кўпроқ истеъмолчилар электромобилларга ўтишини рағбатлантириш учун одатий ёқилғиларда ҳаракатланувчи транспорт воситалари ажратиб чиқарадиган заҳарли газларга нисбатан тўловни оширишга чақиришмоқда.