Эрдўғон уни Нетаняхуга ўхшатган мухолиф партия раҳбарини судга берди

Пайшанба куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон уни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуга ўхшатган оппозиция раҳбарига қарши судга мурожаат қилди, деб ёзади Туркия оммавий ахборот воситалари.

Эрдоған ўз шикоятида мухолифатдаги Ийи партияси раҳбари Мирал Аксенердан 250 минг турк лираси (24 475 евро) товон пули талаб қилди, деб хабар беради Туркиянинг Анадолу янгиликлар агентлиги.

Сешанба куни Аксенар партиясининг парламент блокига Нетаняху ҳам Эрдоған сингари ҳокимиятда қолиш учун инқирозларни келтириб чиқараётганини айтган.

“Бенямин Нетаняху – Эрдўғоннинг Исроилча версияси, сиёсий рақибларининг имкониятларини пасайтириш ва шу йўл билан ўз позициясида қолиш учун тинч аҳоли ва болаларни нишонга олишдан тортинмади”, – деди у Исроилнинг Ғазо сектори даҳшатли ҳужумларига ишора қилиб.

Чоршанба куни кечқурун интервюсида Эрдўғон Аксенарни қаттиқ танқид қилди ва уни Нетаняху билан бир хил даражага қўйиб, ахлоқсиз иш тутди, деб таърифлади.