Эрон Озарбайжон ва Арманистонни чегаралар масаласини тинчлик йўли билан ҳал қилишга чақирди

Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот котиби Саййид Хатибзода  вазирликнинг жума куни берган баёнотида Эрон Ислом Республикасининг Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги ҳолатни диққат ва ҳаяжон билан кузатаётганлигини билдирди.

 “Эрон Ислом Республикаси охирги кунларда икки қўшни давлат-Арманистон ва Озарбайжон чегараларидаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда,” деди Хатибзода.

“Эрон ҳар икки томоннинг бу муаммони имкон борича қисқа муддатда тинчлик йўли билан ҳал қилишига умид қилади,” деб қўшимча қилди матбуот котиби. У шунингдек Эроннинг бу масалани ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлади.

Бу баёнот Арманистоннинг Озарбайжонни армани ерларига бостириб киришда айблаганидан кейин берилди.