Эрон полицияси антик буюм ўғриларини қўлга олди

Эроннинг ғарбий Луристон вилоятида жойлашган Куҳдашт шаҳрида жума куни полиция 20дан ортиқ тарихий буюмларни мамлакат ташқарисига олиб чиқмоқчи бўлган 3 нафар шахсни қўлга олди.

Полиция бошлиғи Муҳаммадризо Муродиённинг айтишича, бу шахсларнинг автомашинасидан топилган буюмлар орасида нақшли қутичалар, ҳайкалчалар ва тангалар каби тарихий аҳамиятга эга буюмлар бор. Уларнинг қайси даврга оид эканлиги ҳавида ҳозирча маълумот йўқ. Буюмлар кейинги тергов жараёни учун ҳуқуқ-тарғибот органларига топширилди.