Эски ҳокимнинг янги иши

Швейцариянинг иккинчи энг катта шаҳри Гётеборгнинг эски ҳокими Энн-Софи Хермансон сиёсий фаолиятини  тугатгандан кейин янги бир касб танлади.

Ўзининг бошқа ҳамкасблари истеъфодан кейин кўпинча турли фирмаларда маслаҳатчи сифатида фаолият юритса, инсонлар Хермансонни бир неча кун аввал бир ахлат машинасини ҳайдаётган ҳолда кўришади.

Энн-Софи Нермансон, ахлат тўплаш ва қайта ишлаш бўйича етакчи фирма Renovaнингnın ахлат машиналарида ҳайдовчилик қилмоқда. 2018-йилгача Гётеборг ҳокими бўлган 56 ёшли аёл ёшлигида отасининг маслаҳати билан ўқиб олган ҳайдовчилик гувоҳномасидан янги касбида шундай фойдаланмоқда.

“Инсонлар баъзан бу машинада нима қилиб юрганимни сўрашади. Аммо бу иш мен учун иқтисодий маънода яхшигина бир ечимдир. Ижара ҳаққини тўлашим керак ” деган Хермансон, кун охирига бориб жуда чарчашини, фақат бунга қарамасдан ишини яхши кўришини ва кечаси тинч ухлашини ҳам айтиб ўтди.