Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан бўшатилган журналист ижтимоий тармоқларда «қувғин» қилинмоқда

Guardian, Associated Press агентлиги томонидан Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан бўшатилган мухбир Эмили Уалдернинг қайғули ҳикоясини нашр қилди.

Уалдер Стенфорд университетида ўқиётган пайтидаёқ Фаластинда топталаётган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни бошлаганини айтган: “Мен бу (Фаластиндаги ҳунрезликлар) ҳақида муҳаррирларимга айтдим. Улар аввалги фаоллик ишларим учун менга ҳеч қандай жазо берилмаслигига ишонтиришган эди. Аммо улар билан бўлган суҳбатдан 48 соатдан камроқ вақт ўтгач, мени AP (Associated Press) дан ишдан бўшатишди”.

Эмили антисемитизм ва ирқчиликка оид айбловлар билан тўла кўплаб ҳақоратлар олганини даъво қилмоқда. Шунингдек, Уалдернинг келиб чиқиши аслида «яҳудий» бўлгани учун, шунга ўхшаш айбловлар уни ғазаблантираётганини ҳам иддао қилмоқда.

У Стенфорддаги республикачилар тарафдорлари унинг фаолиятини обрўсизлантириш мақсадида кампания бошлашган деб ҳисоблаяпти.