Фауси: америкаликлар маска тақиш қоидаларини нотўғри талқин қилмоқда

Америка юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаусининг айтишича, баъзи америкаликлар ҳукумат томонидан коронавирусга қарши маска тақиш бўйича белгиланган сўнгги кўрсатмалар тўғрисида тўлиқ тушунчага эга эмаслар.

Фауси ОАВга берган интервюсида одамлар бу қарорни нотўғри талқин қилаётганини, маска тақмаслик ҳақидаги қарор ҳамма учун деб ҳисоблашларини, аммо бундай эмаслигини айтди. “Ушбу қарор тўлиқ эмланган шахсларга тегишли бўлиб, улар очиқ ҳавода ёки ичкарида маскасиз юришлари мумкин.

У қўшимча қилиб: “Баъзи одамлар, биз энди ҳаммага маска тақишнинг ҳожати йўқ деб айтдик деб ўйлашади, аммо касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари бундай демаган”, деди.

Фаусининг айтишича, марказларнинг кўрсатмаларида шундай дейилган: “Агар сиз вакцинани қабул қилсангиз, ўзингизни хавфсиз ҳис қилишингиз мумкин – ва сиз ташқарида ҳам, уйда ҳам инфекцияни юқтирмайсиз”. Эмланмаганлар маска тақмаслиги мумкинлиги айтилмаган.