Флорида расмийлари Трампни судга топшириш масаласини кўриб чиқмоқда

Флорида штатидаги Палм-Бич расмийлари, агар собиқ президент Доналд Трамп банк ва солиқ фирибгарлигида айбланса, қандай йўл тутилишини кўриб чиқмоқдалар.

“Политико” веб-сайтида ёзилишича, шаҳардаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суд қарори билан уни чақирган тақдирда, Мар-а-Лагодаги курортда қолган Трампни қандай топшириш мумкинлигини кўриб чиқмоқдалар.

Хабарга кўра, Трампнинг яшаш жойи унинг топширилиш жараёнига таъсир қилади, чунки Флорида экстрадиция тўғрисидаги қонунида губернатор Рон ДеСантесга кимдир штатдан ташқарида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилиши кераклигини белгилаш ҳуқуқини беради.

Сайт Трамп Ню-Жерсига кетадиган бўлса, штат Флорида штати учун худди шундай қонунга эга эканлигини, аммо унинг Демократик губернатори Фил Мерфи Трампнинг Десантес сингари тарафдори эмаслигини билдирган.