Германияда магистратура ва докторантура ўқиш имконияти – ДААД грантлари

ДААД дастури орқали ривожланаётган ва янги саноатлашган мамлакатлар мутахассислари Германияда магистратура ва докторантура даражаларида грант асосида таълим олиш имкониятига эгалар. Дастурдан ўқишни тамомлаган малакали маҳаллий мутахассислар ўз мамлакатларининг барқарор ривожланишида муҳим рол ўйнашлари мақсад қилинган. Бакалавр даражасини қўлган киритган ва камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлган номзодлар ушбу грант дастурида қатнаша оладилар.

Дастур бўйича номзодларга қуйидагилар тўлаб берилади:

  • Ўқиш ҳаражатлари (бепул);
  • Магистратура учун 861 евро ойлик стипендия;
  • Докторантура учун 1200 евро ойлик стипендия;
  • Тиббий суғурта ва сафар ҳаражатлари.

 Номзодлар:

  • Бакалавр даражасига эга бўлиш;
  • Камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • Немис тилида ўқиш учун камида B1 сертификатига эга бўлиш;
  • Инглиз тилида ўқиш учун камида Ielst халқаро тестидан 6 ёки TOEFL халқаро тестидан мос равишда 550 (PB), 213 (CB), 80 (IB) балларга эга бўлишлари керак.

          Агар номзод бирдан ортиқ курсларга ҳужжат топшираётган бўлса (энг кўпи билан учта курсга ёзилиш мумкин), битта иншода бунинг сабабларини, курсларнинг муҳимлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда изоҳлаб бериши керак.

Ҳужжат топшириш муддати

2022-2023 ўқув йили учун ҳужжатлар топшириш муддатлари университетларда ўқиш жараёнининг бошланишига мос равишда белгиланган. Муддатлар билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия қилинади.