Грузия Афғонистондан қўшинларини олиб чиқмоқда

Грузия ҳукумати бошлиғи Ираклий Гарибашвили Афғонистондан грузин аскарларининг олиб чиқилишини НАТО томонидан берилган  режага мувофиқ тарзда ва АҚШ кооординаторлигида амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

У шунингдек Грузиянинг  Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш миссиясига 2004-йили қўшилганлигини, охирги 10 йил ичида эса узлуксиз тарзда НАТО миссияларида қатнашиб келишини эслатиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистонда 860 нафар грузин ҳарбийлари хизмат ўтамоқда.