Гутерриш Исроилни Шарқий Қуддусда вазмин бўлишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерриш Исроилни ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги юқори кескинлик фонида максимал даражада тийилишга ва тинч намойишлар эркинлигига бўлган ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди.

Гутерришнинг вакили Стефан Дюжаррикнинг баёнотида айтилишича, у босиб олинган Шарқий Қуддусда давом этаётган зўравонлик ва шунингдек, фаластинлик оилаларни уйларидан ҳайдаб чиқариш эҳтимоли ҳақида чуқур ташвиш билдирган.