Ҳиндистонда коронавирус инқирози: АҚШ фуқароларига мамлакатни тарк этишни айтмоқда

Ҳиндистон ҳалокатли коронавирус тўлқини билан жанг қилар экан, Қўшма Штатлар ўз фуқароларига мамлакатни имкон қадар тезроқ тарк этишга ундамоқда.

Хабар қилинишича Ҳиндистонда пайшанба куни касалланишлар сони рекорд даражада кунлик 379257 тани ташкил этган ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич.

АҚШ элчихонаси фуқароларни “тиббий ёрдам кўрсатиш тобора қийинлашиб, чекланмоқда” дея огоҳлантирган. Давлат департаменти томонидан чиқарилган 4 даражали “саёҳат қилмаслик” тўғрисидаги огоҳлантириш ўз турида энг юқориси ҳисобланади.

Ҳиндистонда умумий ўлим кўрсаткичи расман 200000 нафардан ошиб кетди, аммо мутахассислар ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

АҚШ фуқароларига “Ҳиндистонга сафар қилмаслик ёки агар улар мамлакат ичида бўлсалар хавфсиз вазият юзага келгани заҳотиёқ жўнаб кетишлари” кераклигини таъкидламоқда.

АҚШ Ҳиндистонга 100 миллион долларлик моддий ёрдам ҳамда деярли бир миллион тезкор тестларни юборди. Ҳиндистон ҳукумати бутун дунё бўйлаб 40 дан зиёд давлатлар юборган гуманитар ёрдамни қабул қилиб олмоқда.

Ҳиндистонда нима гаплар?

Касалхоналар тўла, кислород танқис, крематорийлар тўхтовсиз фаолият кўрсатмоқда. Пайшанба куни ҳозиргача энг ҳалокатли кун бўлди. Шу куннинг ўзидаёқ 3645 нафар инсон вафот этдилар. Бироқ, ҳақиқий ўлим даражаси бундан анча юқори деб ҳисобланмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича Ғарбий Бенгал касалликнинг кейинги эпицентри бўлиши мумкин.

Вируснинг мамлакат бўйлаб беҳисоб равишда тарқалишига Жаноб Модининг митинглар ўтказишга берган рухсати сабаб қилиб кўрсатилмоқда.