“The Associated Press” Ғазо секторидаги идорасининг нишонга олиниши бўйича Исроил устидан тергов қилишга чақирмоқда

Американинг “The Associated Press” агентлиги Ғазо секторидаги офис ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг офислари жойлашган бинони нишонга олган Исроил ҳаво ҳужуми бўйича мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Агентликнинг ижрочи муҳаррири Салли Базби агентликнинг бош офиси ва Ғазо секторидаги бошқа оммавий ахборот воситалари қароргоҳи жойлашган Ал-Жалаа биносини нишонга олган ва вайрон қилган Исроил ҳаво ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди ва жамоатчилик фактларни билиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

“Исроил ҳукумати 12 қаватли Ал-Жалаа минорасини вайрон қилган ҳужумини оқлаш учун ҳали аниқ далилларни тақдим этгани йўқ”, деди Базби.

У: “The Associated Press” ваколатхонаси 15 йилдан бери Бурж ал-Жалаада фаолият олиб борган ва ҲАМАСнинг бинода жойлашганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ эди”, деб бу фактларга аниқлик киритиш зарурлигини таъкидлади.

Ассосиатед Пресс журналистлари ва бошқа ижарачиларга бинони бўшатиш учун бир соат вақт берган Исроил армияси, ХАМАС бу бинони ҳарбий разведка ва қурол ишлаб чиқариш учун штаб сифатида фойдаланаётганини даъво қилди.