Ирқчилик: Британиянинг Осиёлик соғлиқни сақлаш ходимлари

Ўтган йили ўғли билан Рождествони нишонлагач, Бристол шаҳридаги парваришлаш уйи ҳамшираси Карин ҳаётидаги энг ёмон бош оғриғини ҳис қилди.

Филиппинлик, аммо Буюк Британияда 30 йилдан ортиқ яшаган 65 ёшли Карин, уч кун олдин, ювиниш хонасида бир беморга ёрдам бераётганганда КОВИД-19 ни юқтириб олган. 2019 йилдан бери парвариш уйида ишлаб келаётган Каринда касаллик оқибатида оғриқдан галлюцинация бошланди ва тез ёрдам чақиришга мажбур бўлдилар. У ишдан икки ойлик таътил олишга тўғри келди.

Бир ойдан кейиноқ иш берувчи унга тўлиқ иш ҳақини тўлашни тўхтатди. Кейинги тўрт ҳафта давомида у ҳафтасига атиги 96,35 фунт стерлинг (132,70 доллар) тўлов олди холос. Бу унинг фақатгина тирик қолишига етарли эди. Британия фуқароси бўлмагани учун унга хатто Универсал Кредит (Буюк Британияда мавжуд бўлган ижтимоий нафақа) дан ёрдам ҳам берилмади. Вирус юқтирганидан бир неча ой ўтгач у ҳамкасбларидан (КОВИД юқтирганлар) барчаси тўла маош олишганини ва унга ҳам тўлиқ маош тўлаши кераклигини билди.

Карин ўлимдан омон қолганига жуда бахтиёр бўлсада, мигрант бўлгани учун давлат олдида ўзини айбдордек ҳис қиляпти. Кариннинг иш ҳақи учун иш берувчиси билан кураши давом этмоқда. “Мен ҳали ҳам танамнинг чап томонини сезмаяпман”, – дейди у чуқур нафас олиб. “Мен буни жуда кўп ишлаганимдан деб ўйлардим. Аммо бу оғриқ ҳеч йўқолмади”.         

Шундай бўлсада, у ишлашни давом эттирмоқда, чунки унинг айтишича, унинг ҳаёт кечириши учун етарли жамғармаси мавжуд эмас ва қонуний равишда иш ҳақини ололмаяпти.

Карин сингари соғлиқни сақлаш тизимининг осиёлик ходимлари сонининг кўпайиши пандемиянинг узоқ соясида ирқчилик, қўрқув ва руҳий саломатлик билан боғлиқ ташвишли ҳолатлар юзага чиқарди.