Исроил 8 кишилик оилани йўқ қилди

Босқинчи Исроил кучлари бутун дунёнинг кўз ўнгида болалар ва аёллар демасдан Фаластинликларни қатлиом қилишга давом этмоқда.

Исроил ҳарбий учоқлари Ғазонинг ғарбий қисмида жойлашган Шати сиғинмачилар лагеридаги Абу Хатаб оиласи яшаган уйни ҳаводан ҳужум билан вайрон қилди. Оқибатда 8 нафар ёш бола ва 2 нафар аёл ҳалок бўлди.

Вайроналар остида қутқарув ишларининг олиб борилганлиги ҳақида баёнот берган Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг ёрдамчиси Юсуф Абу Риш, қутқарилган ёлғиз кишининг 5 ойлик чақалок эканлигини айтди. Онаси уни бадани билан тўсиб қутқариб қолган.

 Абу Риш бу ҳужумни шунчаки қатлиом деб аташнинг етмаслигини таъкидлади. Ғазонинг шимолида жойлашган Тел Кулайбу мавзесидаги ҳужумларда ҳам 3 Фаластинлик шаҳид бўлди, улардан 2 нафари ака-укалар эди.
Фаластин Ахборот Вазирлигининг берган маълумотига кўра, охирги 20 йил ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 3000 дан кўп болалар ҳаётдан кўз юмган. Улардан энг кичиги эса 5 ойлик Муҳаммад Зайн ал-Аттор эди.