Исроил Ақсо масжидининг калитини олиб қўйди

Масжиди Ақсони қўриқлаётган минглаб Фаластинликка Исроил аскарлари тўхтовсиз ҳужум қилмоқда. Бугун бомдод намозини Масжиди Ақсода ўқиган минглаб Фаластинликлар намоздан кейин масжид ҳовлисида такбир айтиб туришди.Фанатик яҳудийларнинг ҳужумини қайтариш учун масжиднинг баъзи ерларига баррикадалар қурган Фаластинликлар масжиддан кетмасликларини таъкидлаб,”Жонимиз, қонимиз сега фидо бўлсин Ақсо” шиорини айтиб туришди.

Бироздан масжидга бостириб кирган Фаластин полицияси ва аскарлари тўпланганларга пластик ўқлар ва газ бомбалари билан ҳужум қилди.Фаластин Қизилой ташкилоти Исроил полициясининг Масжиди Ақсода 278 нафар инсонни яралаганини, мамлакат собиқ Соғлиқни Сақлаш вазири Басим Наим эса бир мусулмоннинг шаҳид бўлганини айтишди.Исроил полицияси мусулмонларнинг илк қибласи Масжиди Ақсомизни  ишғол қилмоқда ва бу ерда тўпланган ўн мингга яқин мусулмонни қириб ташлашларини тап тортмай очиқчасига айтишмоқда.Шарқий Қуддусда яҳудийлар мусулмонларни автомашиналари билан эзиб-янчиб ўтмоқдалар ва уйларнинг эшик ва деразаларини тош ва таёқлар билан синдирмоқдалар.

Бир неча соат аввал Масжиди Ақсо Вақфи мудири шайх Умар ал-Кисвоний Ҳарами Шарифнинг микрофонларидан бутун ислом оламига мурожаат қилиб ёрдам сўради.Олинган энг сўнгги хабарга кўра, Исроил аскарлари Масжиди Ақсонинг барча калитлариги қўлга туширди ва масжиднинг вақф ходимлари ва имомларининг бир қисмини ташқарига қувиб юборди.