Исроил ҳаводан ҳужум қилди

Исроилнинг Фаластинликларга қарши ҳужумлари бутун дунёни ларзага солган бир пайтда мамлакат Хавфсизлик Кабинети Ғазо минтақасига ҳаво ҳужуми уюштириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда маҳаллий Йедиот Ахронот газетеси хабар қилди.

Хабарларга кўра, бугун Ғазодан отилган ракеталар бу қарорнинг олинишига сабаб бўлди. Исроил расмийлари ХАМАСга оғир бир зарба орқали уларга яхшигина сабоқ бериб қўйиш ниятида эканликларини айтди. Исроил полицияси эса Ғазо чегараларига қўшимча куч олиб кела бошлади. Минтақадан ташқарига чиқиш ҳам таъқиқланди.

ХАМАС ва Фаластин Озодлик Ҳаракати Исроилга Масжиди Ақсо ва Шайх Жарроҳ маҳалласидан аскарларни олиб чиқиб кетиши ва ҳибсга олинган Фаластинликларни қўйиб юбориши учун бу оқшом соат 18.00гача муҳлат берган эди. Муҳлат тугаши билан Исроил армияси ғарбий Қуддусда ва Байт Шамс туманларида сиреналарнинг чалгани ва Исроилнинг жанубий қисмларига кўплаб ракеталарнинг учирилганлигини маълум қилди.

ХАМАС аскар қисмларининг лидери Иззаддин Қассам ва спикер Абу Убайда эса Исроилнинг шарқий Қуддусда қилган хунрезликлари ва шайх Жарроҳ маҳалласидаги зўравонликларига қарши шундай қилишга мажбур қолганликларини таъкидлаб ўтди.

Ғазодаги Соғлиқ Вазирлиги 9 кишининг ўлдирилганлигини, улардан 3 кишининг болалар бўлганлигини хабар қилади.

Исроил полицияси ҳам ҳаво ҳужумида ХАМАСнинг 3 аъзоси ҳалок бўлганини айтди.