Исроил ирқчилигини ташқаридан босим билангина тўхтатиш мумкин

Рафаэль Мамун Франциянинг Бордо шаҳрида туғилиб ўсди, Исроилда таълим олди. Ҳозирда Лос-Анжелесда яшаётган Мамун бутун дунёдаги инсон ҳуқуқлари учун курашувчилар билан бирга ишламоқдадир.Қуйида унинг сионизм ва Исроил ҳақидаги фикрларидан баъзи парчаларни келтирамиз.

Мен сионистлар маҳалласида вояга етдим ва 12 йил сионист ёшлар ҳаракатининг аъзоси бўлдим. 4 йил Исроилда яшадим, Исроил қуролли кучларида хизмат қилган дўстларим ва оилам бор. Сенинг оламинг шунлардан иборат бўлса, ирқчилик кўз ўнгингда содир бўлаётган бўлса ҳам, уни сезишинг қийин бўлади.

Мен Францияда, бир яҳудий жамиятида туғилиб ўсдим. Биз учун Исроилни севиш ва уни қўллаб-қувватлаш одатий ҳол эди. Сионизм атамаси, ҳозирги Фаластинда яҳудий давлатини ташкил етиш ва қўллаб-қувватлаш ғоялари бизга аллақачон таниш ва оддий фикрлар бўлганлиги учун ҳатто алоҳида атама сифатида ишлатилмас эди.

Яҳудийлар турли ҳужумлар  ва такрорий қатлиомлар туфайли деярли йўқ қилинган ва яҳудий давлатини қуриш биз учун хавфсиз ҳаётнинг ягона йўли, деган ғоя сингдирилмоқда эди. Антисемитизм биз учун фақат тарихий бир ҳақиқат эмас эди. Биз ҳаммамиз уни кундалик ҳаётимизда бошдан кечирган эдик.

Сионизмнинг илдизлари жароҳатлар ва қўрқувга бориб тақалади. Унинг ғояси яҳудийларнинг ҳаётда қолиши ва уларни севишдир. Аммо бошқа ҳар қандай этник миллатчилик каби сионизм ҳам ўз иерархиясини ўрнатади: бу бизнинг хавфсизлигимиз ва фаровонлигимизни, ҳатто бошқаларникидан ҳам ҳам устун қўйишдир.

Ғарбий Соҳилнинг Исроил томонидан ишғол қилиниши – ирқчиликдир. Чунки, у ҳар икки этник гуруҳ учун алоҳида ҳуқуқий тизимни таклиф қилмоқда. Яҳудий ва араб қилган жиноятлари учун бир хил жазога тортилмайди. Лекин, исроилликларнинг аксарияти бу ҳолатни нотўғри деб айта олмайди.

Фаластиннинг озодлиги учун ташқаридан кучли бир таъсир ва босим бўлиши шартдир. Тарихда бунинг кўплаб мисоллари бордир. Жанубий Африкада халқаро санкциялар, эмбарго ва жаҳон миқёсидаги бойкот ирқчилик тузумини тугата олди. Индонезиянинг Шарқий Тиморни ишғол қилишига ҳам жаҳон ҳамжамиятининг кучли босими сабаб бўлди.

Ирқчи давлат бирданига ўзгариб қолмайди. Фақат ташқаридан келадиган босим ва қатъий чораларгина Исроилнинг ишғолчи ҳаракатини тўхтата олади.