Исроил Масжиди Ақсонинг тагини ўйиб бормоқда

Исроил ҳукуматининг Масжиди Ақсонинг тагида ва атрофида археологик тадқиқотлар баҳонасида олиб бораётган қазишма ишлари ўта хавфли даражага келди. Полиция ва хавфсизлик кучларининг Фаластинли мусулмонларга қарши тинмай қилаётган ҳужумлари етмагандек, энди муқаддас даргоҳнинг бутунлай қулаб тушиш хавфи мавжуд.

         Қазишма ишларининг шовқин-сурони масжиднинг деворларини ларзага солмоқда. Масжид мудири шайх Умар Кисвоний бу борада “Aраб ва ислом мамлакатларини бу бузғунчиликнинг тўхтатилиши учун ҳаракат бошлашга чақирмоқдамиз” деди.

         Фаластин Ташқи Ишлар Вазирлиги Исроилнинг бу ҳатти-ҳаракати юзасидан БМТ Хавфсизлик Ҳайъатига мурожаат қилди. Ҳукумат эса туризмни ривожлантириш баҳонасида масжид деворларини бузиб ташлаш кераклигини таъкидламоқда ва бу ҳолат кун сари тобора хавфли тус олмоқдадир.

2020 йили Масжиди Ақсога 18 мингдан кўп яҳудийлар ҳужум уюштирган эди.