Исроил суди суд мажлисини ортга сурди

Исроил Олий суди сўнгги кунларда Қуддус шаҳарда кескинлик авж олгани сабабли, ишғол қилинган Шарқий Қуддуснинг Шайҳ Жарраҳ маҳалласидаги фаластинлик оилаларни мажбуран чиқариб юборилиши бўйича суд мажлисини кечиктирди.

Исроил полициясининг ўн минглаб намозхонлар Ал Ақсо масжидида, Лайлат ул Қадр кечасида намоз ўқиётганларга ҳужуми натижасида камида 90 нафар фаластинлик жиддий жароҳат олди.

Намойишлар Исроил кучлари жума куни кечқурун Ал Ақсо масжидига бостириб кириб, 200 дан ортиқ фаластинликни жароҳатлаганидан кейин содир бўлди. Исроил полициясининг айтишича, сўнгги икки кун ичида 17 нафар зобитлар яраланган.

Муқаддас Рамазон ойи давомида, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо сектори яқинидаги Шайҳ Жарраҳдан фаластинлик оилаларни мажбуран кўчириб юборилиши натижасида Қуддусда кескинлик кучайиб бормоқда.

Якшанба куни Исроил хавфсизлик кучлари исроилликлар душанба куни нишонлайдиган “Қуддус куни” деб номланган тадбир сабабли хавфсизлик чораларини янада кучайтиришди. Кўплаб исроилликлар Шарқий Қуддус 1967 йилда босиб олинган ва кейинчалик Исроил томонидан қўшиб олинган кунни байрам сифатида нишонлашади. Ҳар йили шу кун бутун шаҳар бўйлаб сайллар бўлиб ўтади.