Исроил TİKA биносини портлатди

Исроил армияси Ғазонинг ғарбий қисмида жойлашган 12 қаватли Ханадий минорасини ҳаводан ҳужум билан яксон қилди. TİKA (Турк Ишбирлиги ва Координацион Агентлик Бошқармаси) нинг Ғазо филиалини офиси ҳам жойлашган бу бинодаги ўлган ёки ярадорлар билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот йўқ. Римал маҳалласидаги бу минорада оддий фуқаролар яшамоқда эдилар. ХАМАС матбуот котиби Абу Убайда Телеграм каналида Исроил Ғазодаки оддий фуқароларга оид биноларни ўққа тутса, Тель-Авивга Аскаланда амалга оширилгандан ҳам шиддатлироқ ракета ҳужуми уюштиришларини таъкидлаб ўтган эди.